Ан-26 ҳалокатининг 4 тахминий сабаби очиқланди
Олам
−
26 Сентябрь 2020
8175Украинанинг Харьков вилоятида Ан-26 ҳарбий самолёти ҳалокатга учрашининг 4 та тахмини сабаблари очиқланди.
Украина Давлат тергов бюроси:
• самолёт қисмларининг техник носозлиги;
• экипаж томонидан ўз вазифаларни нотўғри бажариш;
• самолётни бошқариш учун масъул бўлган шахслар томонидан хизмат вазифасини лозим даражада бажармаслик;
• самолётга нотўғри техник хизмат кўрсатиш ва уни парвозга тайёрлаш учун масъул бўлган шахсларнинг хизмат вазифаларини нотўғри бажариши тахминларини илгари сурмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 сентябрь куни Украинанинг Харьков вилояти Чугуева шаҳрида Ан-26 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Оқибатда 26 киши қурбон бўлди. Мамлакат раҳбари Владимир Зеленский 26 сентябрни “Мотам куни” деб эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь