Амударёдан 10 кило наркотик олиб ўтган афғонистонлик ушланди

3-саҳифа

image

Амударё орқали 10 кг гиёҳвандлик воситасини олиб ўтган афғонистонлик наркокурьер ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолган.

Хусусан, Афғонистоннинг Қундуз вилоятида яшовчи, 1974 йилда туғилган шахс давлат чегарасини бузган ҳолда, Амударёдан қайиқда сузиб ўтган вақтида қўлга олинган. 

Унинг ёнида бўлган 2 та қопнинг ичида эса жами 10 дона ўрамда, соф оғирлиги 10 кг 354 гр бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Ҳозирда ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари доирасида ушбу жиноятга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида картошка кўринишидаги 72 кг наркотик моддани олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

наркотик гиёҳвандлик воситаси наркокурьер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг