Амударё туманида қарийб 612 млн сўмлик электр энергияси ўғирланди
3-саҳифа
−
17 Ноябрь 2023
4344Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманидаги фермер хўжалиги 611,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Амударё туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Унда “С.Д.” фермер хўжалиги масъул шахслари хўжалик сув насосларини электр тармоқлари корхонасидан рўйхатдан ўтмаган электр ҳисоблагич орқали улаб, жами 611,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ва Навоий вилоятининг бир нечта туманида табиий ресурс тармоқларини ноқонуний улаб олиб, ўғрилик содир қилган шахслар аниқланган эди.
LiveБарчаси