Амударё қисман музлади (видео)

Жамият

image

Ўрта Осиё ҳудудидаги энг йирик дарёлардан бири Амударёнинг Қорақалпоғистондан ўтган қисми музлаганлиги кузатилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Гидрометеорология бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, дарё юзасидаги “музлаш” ҳолати Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидан ўтувчи “Қизилжар” гидрологик пости ҳудудида аниқланган.

Таъкидлаш жоиз, қишда дарёнинг юқори оқимида асосан қирғоққа яқин жойлари музлайди ва қисқа муддат муз оқади. Қиш қаттиқ келган йиллари эса 10–15 кун давомида дарё ёппасига музлайди. Бундай мавсумда дарёнинг Нукус шаҳридан қуйида оқиб ўтган қисми деярли тўрт ой давомида бутунлай музлайди. Эрта баҳорда, айниқса, ўзан кескин бурилган ва тор жойларида муз тиқилиб, сув сатҳи юқори даражада кўтарилади ва баъзан тошқинга сабаб бўлади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Амударё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг