Американи аҳмоқлар бошқармоқда – Трамп
Олам
−
18 Январь
7084Республикачилар партиясидан давлат раҳбари лавозимига номзодини қўймоқчи бўлган АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп айни дамда ҳокимият тепасида "аҳмоқлар" ўтирганини айтди. У бу ҳақда Нью-Гэмпширдаги тарафдорлари билан учрашуви чоғида сўз очган.
Ушбу учрашувда Трамп жорий Америка ҳукуматини танқид қилиб, АҚШни аҳмоқлар бошқараётганини айтган. У АҚШнинг амалдаги раҳбари Жо Байденни ҳам айблаб, “мамлакат тарихидаги энг коррупционер Президент” деб атаган.
“Очиғини айтсам, у бизга насиб қилган энг қобилиятсиз Президент. У бизни Учинчи жаҳон уруши сари етаклаяпти”, дея қўшимча қилган республикачи.
Унинг билдиришича, Байденнинг ҳокимиятдаги "куни тўлиб боряпти". "Аммо у ва унинг жамоаси ушбу муддатда ҳам АҚШга "анчагина зарар етказишга улгуради".
Маълумот учун, жорий йилнинг 23 январь куни Нью-Гэмпширда Республикачилар партиясидан президентликка номзодлар учун бирламчи партия ичидаги сайловлар бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни Дональд Трамп Айова штатидаги кокуслар (президентлик сайловларида партия ичидаги овоз беришнинг биринчи босқичи)да ишончли ғалаба қозонган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь