Америкаликлар Москвани жиловламоқчи – эксперт

Олам

image

Вашингтон Москва томонидан кучайиб бораётган таҳдидга жавобан Буюк Британияда ядро қуролини жойлаштиряпти. Бу ҳақда “Сезнам Zpravy” нашри хабар берди.

Хавфсизлик бўйича эксперт Лукаш Висингронинг фикрича, Украина таслим бўлган тақдирда, Россия нишонидаги кейинги давлат Польша бўлиши мумкин. Шу боис ҳам, АҚШ Москвадан келаётган таҳдид туфайли Европанинг бошқа давлатида ядро қуролини жойлаштиради. 

Пентагонга кўра, Буюк Британия ўз арсеналини Хиросимага ташланган бомбадан уч баробар кучлироқ бўлган каллаклар билан кенгайтириши керак.

“Амалда у шундай ишлайди: мезбон давлатларнинг ҳарбий-ҳаво кучлари қурол-яроғ билан ишлай олади, аммо қуроллар Американинг мулки бўлиб қолади ва фақат уруш ёки инқироз юз берган тақдирдагина бу ядровий бомбалар мезбон мамлакатларга топширилади”, дейди Лукаш Висингро.

Британия Мудофаа вазирлиги бу борада изоҳ беришдан бош тортди, бироқ ядро қуролининг мамлакатга жойлаштирилиши ҳақида анчадан бери гапириб келинмоқда.

Лондон Совуқ уруш давридан бери ўз ҳудудида Америка ядро қуролини сақлаб келарди, аммо 2008 йилда Қўшма Штатлар ракеталарини қайтариб олди. Расмийлар Москванинг Европага таҳдиди камайди деган хулосага келишди. Бироқ, сўнгги ҳафталарда АҚШ, Буюк Британия ҳамда НАТОнинг юқори доираларида Россия билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўришга чақириқлар пайдо бўляпти.

Улканбаева Райхона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Москва Америка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made