Америкадаги сайлов натижалари тобора ойдинлашмоқда
Олам
−
12 Ноябрь 2022
11553Демократ Марк Келли Аризона штатидан сенатор этиб қайта сайланганидан кейин Демократик партия Америка Қўшма Штатлари Конгрессининг Юқори палатасини назорат қилиш учун яна битта ўринга эга бўлиши керак, холос. Бу ҳақда ўз прогнозларига таяниб, “Fox News” нашри ёзмоқда.
Ҳозирча Республикачилар партияси ҳам, Демократлар партияси ҳам Сенатда 49 тадан ўринга эга. Невада ёки Жоржия штатидаги ғалаба Президент Жо Байденнинг партияси аъзоларига Юқори палата устидан назоратни кафолатлайди, чунки аъзолар тенг бўлганда (50-50) вице-президент Камола Харриснинг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Бу эса Демократлар Конгресснинг Юқори палатасини назорат қилишини англатади.
Жорий йилнинг 8 ноябрь куни АҚШ Конгрессига Оралиқ сайловлар бўлиб ўтди. Якуний натижалар ҳали тўлиқ маълум бўлгани йўқ. Аммо Вакиллар палатасида республикачилар кўпчиликни ташкил қилади. Палата спикерининг сайланиши ўринлар бўлинишига боғлиқ. Шунга кўра, мағлуб бўлган фракция раҳбари озчилик етакчиси лавозимини эгаллайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь