“Америка овози” Трамп маъмуриятини судга берди

Олам

image

“Америка овози” радиостанцияси ходимлари АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмуриятини Америка глобал медиа агентлиги (USAGM) фаолиятини қисқартириш қарори туфайли судга берди. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, олти нафар журналист Президент фармонини бекор қилишни талаб қилиб, Нью-Йорк штати жанубий округи судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвога “Чегара билмас мухбирлар” нодавлат ташкилоти ва тўртта касаба уюшмаси ташкилоти вакиллари ҳам қўшилган.

Журналистларнинг таъкидлашича, даъво аризасини топширишга “АҚШ конституциясининг сўз эркинлиги тўғрисидаги 1-тузатишини бузиш ва журналистикага зарба бериш” сабаб бўлган.

Жорий йилнинг 14 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп еттита федерал агентликдаги ходимларни кенг кўламли қисқартириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Улар орасида “Озодлик радиоси” фаолиятини назорат қилувчи АҚШ Глобал медиа агентлиги (USAGM) ва “Америка овози” ҳам бор эди.

Орадан икки кун ўтиб, “The Washington Post” нашри “Америка овози” директори Майкл Абрамовичга таяниб, ушбу радиостанция фаолияти тўхтатилгани ҳақида хабар берди. Шу фонда ОАВ раҳбарияти 1,3 мингдан ортиқ ходимни мажбурий таътилга чиқаришга мажбур бўлди. “Reuters”  маълумотларига кўра, “Озодлик радиоси” ҳам худди шундай вазиятга тушган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Озодлик радиоси” АҚШ Глобал медиа агентлиги (USAGM) ва унинг икки амалдорига қарши даъво қўзғатгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Америка овози

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг