Америка кубоги: Уругвайлик футболчилар Колумбия мухлислари билан муштлашди
Спорт
−
11 Июль
3472Уругвайлик футболчилар Америка кубоги ярим финал учрашувидан сўнг колумбиялик мухлислар билан муштлашди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Уругвай ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкент вақти 11 июль тонгида Шарлотт шаҳрида бўлиб ўтди ва 1:0 ҳисобида колумбияликлар фойдасига ҳал бўлди.
Манбага кўра, уругвайлик футболчилар ўйиндан сўнг ўз мухлислари билан саломлашиш учун трибунага яқинлашган. Колумбия терма жамоаси мухлислари уругвайликларга турли буюмлар улоқтирган, шундан сўнг футболчилар ва мухлислар ўртасида муштлашув келиб чиққан. Уругвай терма жамоаси ҳимоячиси Рональд Араухо ва Дарвин Нунес рақиб жамоа мухлисларига фаол қаршилик кўрсатган. Муштлашув иштирокчилари полиция томонидан ажратилган.
Маълумот учун, Америка кубоги финалида Колумбия терма жамоаси Аргентина термаси билан ўйнайди, бир кун аввал уругвайликлар Канада термаси билан учинчи ўрин учун ўйинда майдонга тушади. Колумбия-Аргентина ўртасидаги финал ўйини Тошкент вақти билан 15 июль тонгида соат 5:00 да бошланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь