Алонсонинг “Реал”даги келажаги маълум бўлди 

Спорт

image

“Реал Мадрид” раҳбарияти Хаби Алонсонинг клубдаги келажаги бўйича бир қарорга келди. Клуб жамоанинг бош мураббийини “Манчестер Сити”га мағлуб бўлинганига қарамай, истеъфога чиқаришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Патрик Бергерга таяниб, “Football today” нашри хабар берди.

Манбага кўра, истеъфо ҳақида тарқалган миш-мишларга қарамай, “Реал Мадрид” бош мураббийи Хаби Алонсо яқин вақт ичида лавозимини тарк этмайди. Клуб раҳбарияти унга жароҳатдаги футболчилар қайтгач, тизимни қайта шакллантириш учун яна бир имконият беришга қарор қилган.

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-тури доирасидаги “Манчестер Сити”дан 2:1 ҳисобида мағлубият ва жамоанинг сўнгги натижалари фонида Испания матбуотида Анонснинг истеъфоси ҳақида тахминлар пайдо бўлган эди.

Маълумот учун, Хаби Алонсо Германиянинг “Байер Леверкузен” жамоаси билан катта муваффақиятлардан сўнг шу йилнинг ёзида “Реал Мадрид” бош мураббийи лавозимига тайинланган эди. 

Эслатиб ўртамиз, аввалроқ “Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес клуб директорлар кенгаши билан учрашиб, жамоа бош мураббийи Хаби Алонсонинг келажагини муҳокама қилгани ва яна бир салбий натижадан сўнг Алонсонинг “Реал”даги фаолияти учун ҳал қилувчи бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

истеъфо “Реал Мадрид” Хаби Алонсо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг