Алонсо Мбаппени “Челси”га олиб бормоқчи

Спорт

image
“Челси”нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо “Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппени Лондон клубига олиб ўтишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Football365” хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, инглиз клуби аллақачон Мбаппенинг онаси ва айни пайтда агенти ҳисобланган Файза Ламари билан алоқа ўрнатган. “Аристократлар”нинг янги мураббийи футболчи билан “Стэмфорд Бридж”да қайта бирлашишга ҳаракат қилмоқда.

Таъкидланишича, Алонсо “Реал Мадрид”даги фаолияти давомида Мбаппе билан яхши муносабатда бўлган.

Хабарларга кўра, Мбаппенинг жамоа мураббийлар штаби аъзоларидан бири билан можарога киришган. ОАВ маълумотига кўра, воқеа жорий йилнинг 24 апрель куни “Бетис”га қарши ўйин (1:1) олдидан содир бўлган. Машғулот пайтида офсайдда айбланган Мбаппе ходимга нисбатан “ғазаб ва ҳақорат” билан жавоб қайтаргани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппе “Реал”дан Винисиус Жуниорни сотишни талаб қилаётгани ҳақида ҳам хабар берилганди. Журналист Франсуа Галлардонинг таъкидлашича, Файза Ламари аллақачон “Реал Мадрид” президенти Флорентино Пересга шундай илтимос билан мурожаат қилган. Агар Винисиус “Реал Мадрид”да қолса, Мбаппе клубни тарк этиши мумкин.

Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе “Челси” Хаби Алонсо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг