Алмазбек Атамбоевнинг эҳтиёт чораси қамоқдан уй қамоғига ўзгартирилди

Олам

image

Қирғизистонда бошланган намойишлар натижасида собиқ Президент Алмазбек Атамбоев озодликка чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 6 октябрь куни Қирғизистон пойтахтининг Первомайский туман суди собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевнинг эҳтиёт чорасини қамоқдан уй қамоғига ўзгартирди. Бу ҳақда собиқ давлат раҳбарининг адвокати Сергей Слесаревга асосланиб, ТАСС хабар бермоқда

"Атамбоевга нисбатан суд эҳтиёт чорасини ҳибсдан уй қамоғига ўзгартирди", дейди адвокат.

Қирғизистондаги парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган қирғизистонликлар намойишга чиқишган. Вазият мураккаблашган, намойишчилар Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси биносининг дарвозасини синдирган ва ичкарига кирган. У ерда эса мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев сақланаётган бўлган.

Бинога кириб борган намойишчилар Алмазбек Атамбоевнинг озодликка чиқарилишини талаб қилишган. Шундан сўнг, уларнинг талаби бажарилиб, Атамбоев қўйиб юборилган. Шунингдек, сиёсий маҳбуслардан собиқ Бош вазир Сапар Исаков ҳам қамоқдан чиқарилди

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 октябрь куни Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда рўйхатдан ўтган 3,5 миллион сайловчининг 1,98 миллиони ёки 56,2 фоизи қатнашган.

Дастлабки маълумотларга кўра, тўртта сиёсий партия 7 фоизлик барьердан ўтиб, мамлакатнинг энг юқори қонун чиқарувчи органининг янги таркибига кириши мумкин. Булар “Бирлик” (24 фоиз), “Маконим Қирғизистон” (24 фоиз), “Қирғизистон” (8 фоиз) ва “Бутун Қирғизистон” (7 фоиз) партиялари.

Сайловнинг якуний натижаси 20 кун ичида эълон қилиниши керак эди. Аммо сайловнинг дастлабки натижасидан норози партиялар тарафдорлари Бишкекда норозилик намойишини бошлади. Кейинроқ намойиш тартибсизликка айланиб кетди. 

Намойишчилар аввало мамлакат парламенти биноси – Оқ уйни эгаллади. Бу бинода Президент Администрацияси ҳам жойлашган. 6 октябрь эрталаб Ҳукумат биноси ҳам намойишчилар қўлига ўтгани маълум бўлди.

Намойишларда ҳозиргача бир киши ҳалок бўлган, ўнлаб одам реанимация бўлимига ётқизилган. Кучишлатар тузилмаларнинг 200 га яқин ходими жароҳатланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алмазбек Атамбоев Қирғизистондаги вазият

Баҳолаганлар

309

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made