Алиев маъмурияти Чеченистоннинг ёрдамини рад этди
Олам
−
27 Декабрь
5562Чеченистон ҳукумати Рамзан Қодировнинг топшириғи билан Баку-Грозний йўналишидаги AZAL авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳалокати оқибатида вафот этган ва жабрланганларнинг оилаларига молиявий ва бошқа ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирган эди. Лекин Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг маъмурияти ҳеч қандай ёрдамга муҳтож эмаслигини ва бундай ёрдамни қабул қилмаслигини билдирди. Бу ҳақда “Day.az” хабар берди.
“Озарбайжон ҳеч қандай ёрдамга муҳтож эмас. На давлат, на фуқаролар бундай ёрдамни қабул қилмайди. Биз ўз фуқароларимизга зарур ёрдамни кўрсатмоқдамиз ва кўрсатишда давом этамиз. Озарбайжон фактни тан олиш, кечирим сўраш ва тегишли компенсация тўланишини талаб қилади”, деди Президент маъмурияти вакили.
Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Баку-Грозний йўналишидаги самолёти ҳалокатга учраганди. Авиакомпания маълумотларига кўра, самолётда 62 нафар йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, 29 киши омон қолган. 38 киши ҳалок бўлган.
Шундан сўнг Озарбайжон парламенти депутати Расим Мусабеков Россия томони Azerbaijan Airlines фуқаролик самолётини ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетаси билан уриб туширгани учун узр сўраши кераклигини айтди. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса Кремль ҳалокатга баҳо беришни тергов якунларига қадар нотўғри деб билишини ва вазиятга изоҳ бермаслигини билдирган.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь