Алишер Қодиров Медведевнинг мигрантлар болалари ҳақидаги чақириғига жавоб қайтарди
Жамият
−
01 Ноябрь
17270Аввалроқ, Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев рус тилини билмайдиган мигрантлар фарзандларини мактабга қабул қилишни тўхтатиш вақти келганини айтган эди. Унинг бу чақириғига Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Алишер Қодиров муносабат билдирди.
Қодировга кўра, болаларга қилинадиган бу шафқатсизлик келажакда рус тилига муносабатни шакллантиради.
“Ўзбекистонда рус тилини оммалаштиришга йўналтирилаётган самарасиз маблағлар Россиядаги ўзбекистонликларга рус тилини ўргатишга ишлатилса самараси кўпроқ бўлади”, деб ёзган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Давлат Думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Ярослав Нилов Россия фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг болалари учун боғча ва мактабларда бепул таълим олишни бекор қилувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққанди.
Шунингдек, Россиянинг Свердловск вилоятидаги бола ҳуқуқлари бўйича вакил Игорь Мороков ОТБ телеканалининг “Акцент” дастурига берган интервьюсида мактабларда таҳсил олаётган мигрант оилаларнинг фарзандларига ногирон сифатида қараш кераклигини айтганди. Мороков Россия мактабларида таҳсил олаётган, аммо рус тилини билмайдиган ўқувчиларнинг мавжудлиги билан боғлиқ муаммога шу тариқа “ечим” борлигини таъкидлаганди. Омбудсман бу ўқувчилар сони кам бўлган синфларни ташкил этиш ва ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўлаш имконини беришини айтган эди.
LiveБарчаси