Алимент тўламай юрган жомбойлик аёл Тошкентдан топилди
3-саҳифа
−
25 Май
8189Алиментдан қарздорлигини тўламай юрган самарқандлик аёл Тошкентдан топилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Билдирилишича, МИБнинг Жомбой туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг 2023 йил 06 июндаги ижро варақасига асосан қарздор аёл У.М.дан ундирувчи М.Э. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Анчадан буён алиментдан қарзини тўламаган фуқаронинг қарзи 5,2 млн сўмдан ошиб кетган, бунинг устига у номаълум ҳудудларда яшаб келган.
Шу боис, бошқарманинг қидирув бўлими томонидан унга нисбатан қидирув ҳаракатлари олиб борилган. Тезкор-қидирув тадбирлари давомида қарздор аёл У.М. Тошкент шаҳрида эканлиги аниқланган ва мажбуриятлари тушунтирилиб Самарқандга олиб келинган.
Алиментдан бўлган 5.2 млн сўм қарздорлик болаларнинг отасига ундириб берилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ алимент тўлашдан бўйин товлаб, қидирувда бўлган тўрткўллик аёл Тошкент шаҳридаги чойхоналардан бирида топилганди.