Навальний ва унинг рафиқаси “ОАВ эркинлиги учун мукофот” билан тақдирланди

Олам

image

2024 йилда Германиянинг "ОАВ эркинлиги учун мукофоти" (Freiheitspreis der Medien) Алексей ва Юлия Навальнийга топширилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри Weimer Media Group'га таяниб, хабар берди.

“Мукофот Навальнийларга Россиядаги шафқатсиз диктатурага қарши жасур ва зўравонликсиз кураши учун берилди. Улар яхшироқ, янги, эркин ва демократик Россиянинг юзлари. Булар бизнинг замонамизнинг қаршилик қаҳрамонлари, яхшироқ дунё учун ўз жонларини қурбон қилишга тайёр”, дейилади хабарда.

Weimer Media Group нашриёт гуруҳи Юлия Навальнаяни "Россиядаги демократик уйғониш етакчиси" деб атади.

“Deutsche Welle” хабарига кўра, мукофот Навальнаяга 19 апрель куни Бавариянинг Гмунде-на-Тегернзе шаҳрида шахсан топширилади.

Германиянинг "ОАВ эркинлиги мукофоти" 2015 йилда таъсис этилган ва ҳар йили берилади. 2022 йилда унинг лауреатлари Украина Президенти Владимир Зеленский, Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская ва урушга қарши плакат билан эфирга чиққан “Биринчи канал”нинг собиқ муҳаррири Марина Овсянникова эди. Кейинроқ Овсянникова Украинанинг норозилиги туфайли лауреатлар рўйхатидан чиқарилди.

2023 йилда мукофотни “Озод Россия” форуми ҳаммуассиси Гарри Каспаров олди.

Алексей Навальнийнинг ўлими

Алексей Навальний жорий йилнинг 16 февраль куни Ямало-Ненец автоном округидаги Харп қишлоғидаги “Қутб бўриси” махсус режимли колониясида ноаниқ шароитда вафот этди. Ўлим ҳисоботида сиёсатчи табиий сабабларга кўра вафот этгани айтилади. Мухолифатчи тарафдорлари унинг ўлдирилганига ишонади.

Мухолифатчи 1 март куни Москвадаги Борисов қабристонига дафн этилди. 

Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Россия Президенти Владимир Путин Навальнийни ўлимидан бир неча кун олдин Ғарб давлатларида қамоқда ўтирган баъзи одамларга алмашишга тайёрланаётганини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Алексей Навальний Юлия Навальная

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made