Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши мумкинлиги айтилди

Спорт 2450
image

Украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионлик унвони учун жанг шу йилнинг охирида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Усик ва Тайсон ўртасидаги жанг 2022 йилнинг 17 декабрига белгиланган бўлиши мумкин ва ушбу жанг Саудия Арабистонида ташкил этилиши кутилмоқда.

Саудия Арабистони спорт вазири Абдулазиз бин Турки Ал-Файсал ушбу жангни Ар-Риёдда уюштирмоқчи эканлигини айтган.

Маълумот учун, шу йилнинг 20 август куни Усик британиялик Энтони Жошуага қарши иккинчи жангни ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра, ғалаба қозонганди. Натижада Александр WBA, WBO, IBF чемпионлик камарларини ўзида сақлаб қолди. Тайсон эса WBC камарига эгалик қилади.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 3
t
×