“Ал-Наср” Роналду айтган мураббийни клубга олиб келмоқчи
Спорт
−
28 Июнь 2023
15853Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” футбол клуби раҳбарияти айни дамда ўз таркибини Европа лигаларидаги юлдуз футболчилар билан бойитишда давом этмоқда.
Клуб португалиялик Криштиану Роналдунинг атрофида кучли жамоа қуриш истагида Марсело Брозович ва Ҳаким Зиеш трансферлари ҳақида бош қотирмоқда.
Эндиликда раҳбарият жамоанинг амалдаги устози Динко Еличични ишдан олмоқчи. Унинг ўрнига эса айнан Роналду томонидан илгари сурилган португалиялик мураббий Луиш Каштру асосий вариант қилиб кўрсатилмоқда.
Мутахассис ҳозир 61 ёшда ва амалда Бразилиянинг “Ботафого” клубида ишлайди. У ерда унинг бошқарувидаги клуб 12 турдан сўнг турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, португалиялик мураббий бунга қадар Жанубий Америка, Қатар ва Донецкда фаолият олиб борган ҳамда бой тажрибага эга бўлган. Айнан Каштру раҳбарлигида Донецкнинг “Шахтёр” клуби 2020 йилда ЧЛда шов-шувли тарзда иштирок этган.