“Ал-Наср” ҳали сотиб олинмаган футболчини ўйин қайдномасига киритди
Спорт
−
28 Июль 2023
7609“Ал-Наср” “Бавария” ҳужумчиси Садио Манени Араб чемпионлар кубоги учун қайдномага киритди. Бу ҳақда “Ariyadhiah” хабар берди.
Манбага кўра, Саудия клуби мутасаддилари ва футболчининг агенти ўртасида Токиода бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, “Ал-Наср” 31 ёшли ҳужумчини сотиб олишга яқин турибди.
Ўтган мавсумда ҳужумчи “Бавария” сафида барча турнирлар доирасида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг Мюнхен клуби билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Мане “Ал-Наср”га ўтишга розилик билдирганди. Саудия клуби ҳужумчига йилига 25 миллион евро маош ваъда қилган, бироқ “Бавария” унинг трансфери учун 32 миллион евро ва бонус олишни истамоқда.