“Ал-Наср” яна бир топ футболчи билан келишувга эришди

Спорт

image

Германиянинг “Бавария” клуби футболчиси Садио Мане Саудиянинг “Ал-Наср” жамоасига ўтишга розилик билдирди. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.

Маълум қилинишича, сенегаллик 31 ёшли ҳужумчи “Ал-Наср”нинг таклифини қабул қилган. Саудия клуби Манега йилига 25 миллион евро маош ваъда қилган, бироқ “Бавария” унинг трансфери учун 32 миллион евро ва бонус олишни истамоқда. Шу билан бирга, Томас Тухель Мане билан хайрлашишга тайёр.  “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 25 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Мане 2022/2023 йилги мавсумда “Бавария” учун барча турнирларда 38 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг Мюнхен клуби билан шартномаси 2025 йил июн ойининг охиригача амал қилади. Сенегаллик ўз карьерасида “Ливерпуль”, “Саутгемптон” ва “Зальцбург” клублари шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Садио Мане битта гол урган ўртоқлик ўйинида “Бавария” “Роттах-Эгерн”ни 27:0 га мағлубиятга учратган эди. Учрашув давомида Матис Тель ва Жамал Мусиалалар 5 тадан гол уриб, пента-трик қайд этган бўлса, Серж Гнабри рақиб дарвозасига 3 та тўп киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Садио Мане Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг