“Бавария” ўртоқлик учрашувида рақиб дарвозасига 27 та жавобсиз гол урди

Спорт

image

Кеча, 18 июль куни Германиянинг “Бавария” клуби “Роттах-Эгерн” жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Учрашувда мюнхенликлар 27:0 ҳисобида “Роттах-Эгерн”ни мағлубиятга учратди.

Баҳснинг дастлабки 45 дақиқалигида “Бавария” рақиб дарвозасини 18 марта ишғол қилди. Унда Матис Тель ва Жамал Мусиалалар пента-трик қайд этган бўлса, Серж Гнабри 3 та гол урди. Лерой Сане, Дайо Упамекано, Нуссаир Мазрауи, Конрад Лаймер ва Альфонсо Девислар биттадан голга муаллифлик қилди.

Шунингдек, учрашувнинг иккинчи бўлимида Марсель Забитцернинг ўзи 5 та, Рафаэл Геррейру, Райан Гравенберх, Кингсли Коман ва Садио Мане биттадан гол урди. 

Маълумот учун, “Роттах-Эгерн” Германиянинг тўққизинчи дивизионида тўп сурувчи жамоа ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Bavariya Rottax-Egern

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made