“Реал Мадрид” ҳам аянчли мағлубиятга учраб, ЕЧЛни тарк этди

Спорт

image

UEFA Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида “Бавария” ўз уйида Мадриднинг “Реал” клубини қабул қилиб, ундан 4:3 ҳисобида устун келди ва қироллик клубини мусобақадан чиқариб юборди.

Меҳмонлар учрашувни тезкор гол билан бошлаган. Мануэль Нойернинг қўпол хатосини Арда Гюлер кечирмади. Туркиялик футболчи тўпни узоқ масофадан бўш дарвозага жойлаб қўйди. Жавоб ҳам ўзини узоқ куттирмади. Орадан 5 дақиқа ўтиб Александр Павлович бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, мувозанатни тиклади.

29-дақиқада Арда Гюлер жарима зарбасидан чиройли гол киритиб, дублни расмийлаштирди. 38-дақиқада эса майдон эгалари яна ҳисобни тенглаштирди. Бу сафар Ҳарри Кейн катта саҳнага чиқди. Биринчи тайм охирида қарши ҳужумдан унумли фойдаланган мадридликлар яна олдинга ўтиб олишди. Килиан Мбаппе Винисиуснинг пасини голга айлантирди.

Иккинчи таймнинг 86-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилган Эдуардо Камавинга иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди. 10 киши бўлиб қолган меҳмонлар 89 ва 94-дақиқаларда иккита гол ўтказиб юборди. Луис Диас ва Майкл Олисе ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Учрашув сўнгида ҳакам Арда Гюлерга қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UEFA Чемпионлар Лигасининг чорак финалидан ўрин олган “Атлетико Мадрид” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги жавоб учрашувда каталонияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди, бироқ дастлабки ўйинда “Атлетико”нинг қўли баланд келгани (2:0) сабабли Мадрид клуби кейинги босқичга йўл олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Bavariya Real Madrid

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг