“Ал-Қоида” яна терактлар уюштириши мумкинми? АҚШ разведкаси жавоб берди
Олам
−
14 Сентябрь 2021
10140АҚШ разведка ҳамжамиятига кўра, “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳининг Афғонистондаги ҳозирги позицияси унга хорижда ҳужумлар уюштиришга ҳали имкон бермайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
“АҚШ разведка ҳамжамиятининг ҳозирги баҳосига кўра, кўп йиллар олдин “Ал-Қоида”нинг имкониятлари шунчалик таназзулга учраган эдики, энди у чет элда ҳужумлар уюштиришга қодир эмас”, деган АҚШ дипломатияси раҳбари.
Блинкенга кўра, Қўшма Штатлар бу гуруҳнинг салоҳияти ва Афғонистондан ташқаридаги бошқа давлатларга зарар етказиш қобилиятини тиклаш нуқтаи назаридан “ўта ҳушёр” бўлади.
Давлат котибига кўра, Вашингтон бу борада халқаро шериклари билан яқин мувофиқлаштиришни давом эттириш ниятида.
Аввалроқ, Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати “Ал-Қоида” гуруҳининг етакчиси Айман аз-Завоҳирийга бошпана бергани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь