“Ал-Ҳилол” жаҳон рекордини янгилашда давом этмоқда

Спорт

image

Саудия Арабистони Суперкубогининг “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Наср” жамоалари тўқнаш келган ярим финал учрашуви якунига етди. Жамоалар БААнинг Абу-Даби шаҳридаги “Муҳаммад Бин Зайид” стадионида ўзаро баҳс олиб борди.

9 апрелга ўтарк кечаси Тошкент вақти билан 00:30 да бошланган баҳс якунида “Ал-Ҳилол” 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, “Ал-Ҳилол” футболчилари барча турнирлар ўйинларини инобатга олган ҳолда жаҳон футболидаги рекорд ғалабали сериясини 33 та учрашувга етказди. Жамоа охирги марта 2023 йилнинг июлида мағлубиятга учраган.

“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони футбол чемпионатида 27 учрашувда 77 очко жамғарган ҳолда 1-ўринда бормоқда. Суперкубок финалида “Ал-Ҳилол” “Ал-Иттиҳод” билан куч синашади. Учрашув 11 апрель куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ал-Ҳилол Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made