Акушер ўзи ўлдига чиқарган чақалоқни сотмоқчи бўлди
Жамият
−
09 Апрель 2019
9149Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширишда янги туғилган чақалоқни сотишга уринган тиббиёт ҳодими қўлга олинди.
Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлими акушер-гинекологи Р.Х., фуқаро З.Э.нинг жорий йилнинг 1 апрель куни туғилган қиз фарзандини гўёки ўлди деб хабар бериб, бу ҳақда ҳеч қандай маълумот қайд этмасдан, 100 АҚШ доллари эвазига чақалоқни фуқаро С.М. дунёга келтирган деб, унинг номига туғруқ ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштириш орқали сотиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси