Акмал Бурхонов яна бир ташкилот раҳбарлигига тайинланди
Жамият
−
19 Декабрь 2019
8570“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурхонов Нагоя Университети битирувчилари ассоциациянинг Ўзбекистон филиали раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда ҳаракатнинг Telegram’даги саҳифасида хабар берилди.
Нагоя университети битирувчилари ассоциацияси 2000 йилда ташкил этилган ва бугунги кунда 14 та мамлакатда унинг филиаллари мавжуд. Toyota корпорациясининг фахрий раиси Шоичиро Тойода ушбу ассоциация президенти ҳисобланади.
Битирувчилар ассоциацияси аъзоларининг сўнгги йиғилишида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Нагоя университети битирувчиси Акмал Бурхонов Ўзбекистон филиалига раҳбар этиб сайланди. Эндиликда у бир вақтнинг ўзида ушбу лавозимда ҳам фаолият юритади.
Ўзбекистон филиали ушбу таълим даргоҳини битирган ўзбекистонлик талабалар, ёш олимлар ҳамда университет ўртасида келгуси ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, шунингдек бошқа мамлакат битирувчиларини ҳам илм-фан, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш жараёнларига фаол жалб қилишга кўмаклашишга хизмат қилади.
Маълумки, Нагоя университети дунёдаги етакчи таълим муассасалари сифатида эътироф этилади. Кўплаб Нобель мукофоти совриндорлари ва бошқа машҳур олимлар ушбу университет битирувчилари ҳисобланади.
Маълумот учун, бугунги кунга қадар 400 дан ортиқ ўзбекистонлик талаба ва тадқиқотчилар ушбу даргоҳда таҳсил олиб қайтишган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 18 декабрь куни ушбу университетга ташриф буюрган эди. Ташриф баҳонасида Шавкат Мирзиёевга университет фахрий доктори унвони берилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь