Акфа университети ўзбекистонлик талабаларни бепул ўқитади
Жамият
−
18 Февраль 2019
10330Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Акфа университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
ОТМ жорий йил қабулни бошлайди. Унга биринчи ўқув йилида 200 нафар абитуриент қабул қилинади. Абитуриентларнинг 100 нафарини чет эл фуқаролари ташкил этса, яна 100 нафар талаба Ўзбекистондан қабул қилинади. Бу ҳақда бугун университетнинг ташкил этилишига бағишланган матбуот анжуманида сўз борди.
Чет эл фуқаролари учун ўқиш учун шартнома тўлови ўртача 10 000 АҚШ доллари миқдорида белгиланиши кутилмоқда. 100 нафар ўзбекистонлик йигит қизлар эса университетда бепул таҳсил олиш имкониятини қўлга киритадилар.
Акфа университети Жанубий Кореянинг Ганжон университети билан ҳамкорликда унинг андозасида ташкил этилмоқда. Бу университет 1939 йилда ташкил этилган бўлиб, Сеонам ва Инчеон ҳудудларида ўзининг яна иккита марказларига эга. Унда 10 та йўналиш бўйича 400 та ишчилар ўз фаолиятини олиб бормоқда.
2019-2020 ўқув йилида университет фаолиятини тиббиёт йўналишидаги ягона факультет билан бошлайди. Келгуси йилларда эса Архитектура ва дизайн ҳамда Саноат корхоналарида муҳандислик иши йўналишлари очилади.
Ушбу университетда таълим тўлиқ инглиз тилида олиб борилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь