Ортиқхўжаевнинг шахсий университетини битирганлар қаерда ишлаши ҳозирдан маълум
Жамият
−
18 Февраль 2019
147732018 йил сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Тошкент шаҳрида Акфа халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистоннинг энг бадавлат кишиларидан бири Жаҳонгир Ортиқхўжаевга оид ширкатлар муассислигида ташкил этилаётган университет мамлакатдаги илк халқаро ОТМ саналади.
Бу орада Ортиқхўжаев фақатгина техника ва дераза ромлар ишлаб чиқариш билан чегараланиб қолмай, хусусий шифохонасини ишга туширди. Хўш, бу ерга нима керак? Албатта, малакали мутахассис. Янги университет ташкилотчилари вақтида отни қамчиладилар. Ўзбекистондаги халқаро даражадаги тиббиёт мутахассислари йўқлиги важи билан хусусий университет очиш таклифини билдирдилар. Ҳозирдан маълумки, эртага Акфани битирганларнинг кўп қисми Ортиқхўжаевга тегишли қимматбаҳо шифохонадан мустаҳкам ўрин топади. Ҳар ҳолда давлат шифохонасидан эмас.
Акфа университетинининг реконструкция ишлари ва барча техник таъминоти учун жами 5 миллион АҚШ лоллари миқдорида сармоя киритилган. Бу ҳақда университет ташкил этилишига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Университет тузилмаси административ бино, маъруза заллари, амалиёт лабораториялари, махсус ўқув хоналари, конференция заллари ҳамда мултимедиа хоналаридан иборат бўлади. Шунингдек, 10 кишига мўлжалланган PBL (Problem based learning) хоналарида касаликка оид муаммо ёки вазифалар берилиб, уларнинг ечими билан боғлиқ амалий машғулотлар ўтказилади. Акфа университетининг Республикадаги тиббиёт муассаларидан фарқли жиҳати машғулотлар инглиз тилида олиб борилади ҳамда жаҳон стандартларига мос равишда ўқитилади.
Бу университетда хорижий профессорлар қаторида белгиланган категорияларга жавоб бера оладиган ўзбекистонлик профессор-ўқитувчилари ҳам ишга қабул қилинади.
Университет 2019 йилнинг 1 сентябридан ўз фаолиятини бошлайди. Акфа университети Шайхонтоҳур туман тиббиёт коллежи биносида ташкил этилиши режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь