Акасининг тўйида машинадан пул сочган йигит 10 суткага қамалди (видео)
3-саҳифа
−
01 Июнь
9053Фарғона вилоятида тўй кортежида автомобиль “люк”идан танасини чиқариб, пул сочган шахсга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, ҳолат Бешариқ туманида содир бўлган. Гап шундаки, йигит кортеждаги машинанинг люкидан танасини чиқариб, сохта пулларни атрофга сочган ва ҳолатни видеотасвирга олиб ижтимоий тармоққа жойлаган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган текширув ишлари Бешариқ туман судига оширилди. Йигитга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)га асосан 10 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Суд давомида айбланувчи қилган ишидан пушаймон эканлигини билдирди.
“Акамнинг тўйида кортежда люкдан чиқиб пул сочгандим. Хатти-ҳаракатим нотўғрилигини тушунтиришди. Қилган ишимдан қаттиқ пушаймонман. Тенгдошларимга ҳам тавсия қилмайман”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Бухорода 6 май куни маст аёл ҳаракатланаётган машинадан танасини чиқариб ўйнагани учун ҳайдовчи ва йўловчига нисбатан маъмурий баённома тузилганди.
LiveБарчаси