Академик Назар Тўраев вафот этди

Жамият

image

Бугун, 3 октябрь куни академик, физик олим Назар Тўраев 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси маълум қилди.

Назар Тўраев 1938 йил Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. 

Академик физика масалаларини компьютерда алгоритмлаб ечишни Ўзбекистонда биринчи бўлиб амалга оширган. Унинг раҳбарлигида лазер нури билан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини нурлантириш илмий лабораториялари ташкил этилган.

Назар Тўраев 1961-1976 йилларда Самарқанд давлат университетини тамомлаб, Ядро физикаси ҳамда Тошкентдаги Электроника институтида ишлаган.

1988 йилда у Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби бўлган. Шунингдек, у 1990-1995 йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати бўлиб ҳам ишлаган. 1998 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган. 2001 йилда эса Ўзбекистон Фанлар академияси илмий ўқув маркази директори этиб тайинланган.

“Унинг Ўзбекистон физикаси ривожига қўшган ҳиссаси, эзгу ишлари шогирдлари, яқинлари қалбида мангу яшайди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси номидан марҳумнинг оила аъзолари ва барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади академия хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Фанлар академияси Назар Тўраев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг