Академик лицейларга кириш имтиҳонлари санаси аниқ бўлди

Жамият

image

Академик лицейларга кириш тест синовлари 25–26 июль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, тест синовлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада ўтказилади.

Тест синовларини ўтказилиш вақти:

  •  25 июль куни соат 15:00 да;
  • 26 июль куни 2 сменада ўтказилиб:
  • 1-смена соат 9:00 да;
  • 2-смена соат 15:00 да бошланади.

Академик лицейларга ҳужжат топширган абитуриентлар тест синовларига кириш рухсатномасини my.edu.uz сайтидаги шахсий кабинетига ўзининг логин ва пароли билан кирган ҳолда юклаб олиши ёки бевосита ҳужжат топширган академик лицейдан бориб олиши мумкин.

“Абитуриентлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг 2024 йил 19 июлдаги 36-сонли фармойиши билан 2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон Академик лицей сана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made