Академик Ҳабибулла Акбаров 87 ёшида вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, геология соҳасидаги йирик олим Ҳабибулла Акбаров шу йилнинг 8 апрель куни 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди

Ҳабибулла Акбаров 1936 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1958-йилда Ўрта Осиё политехника институтининг геология-қидирув факультетини тамомлаган. 

Фаолияти давомида Ўрта Осиё геология ва минерал хомашё институтида сектор мудири (1968-79), бўлим бошлиғи (1979-86), директор ўринбосари (1987–91) лавозимларида ишлаган. 1992–96 йилларда ТошДТУ проректори ва айни шу вақтда университетнинг фойдали қазилма конлари кафедраси мудири лавозимларида ишлаган. 1996 йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси Ер ҳақидаги фанлар бўлими раиси ва Фанлар академияси Президиуми аъзоси (1997-йилдан) сифатида фаолият юритган. 

Олимнинг эндоген руда конлари ва майдонларини ўрганиш, уларни излашга бағишлаб ёзган кўплаб мақола ва рисолалари, илмий ихтиролари соҳа мутахассислари ва илмий жамоатчиликка яхши таниш.

Ҳабибулла Акбаров ўз фаолияти давомида устоз сифатида кўплаб ёшларга геология асосларидан сабоқ берган. Унинг бевосита раҳбарлигида ўнлаб ёш олимлар тайёрланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фанлар академияси Ҳабибулла Акбаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made