АҚШнинг икки сенатори Туркияга қарши санкциялар жорий этишни таклиф қилмоқда

Олам

image
Асад режимини ағдарган исёнчилар етакчиси ким? north_east

Асад режимини ағдарган исёнчилар етакчиси ким?

АҚШ Конгрессининг икки сенатори Туркияга нисбатан чекловлар жорий этишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Демократ Крис Ван Холлен ва республикачи Линдси Грэм Суриядаги хатти-ҳаракатлари учун Туркияга қарши санкциялар қўллаш бўйича икки партиявий қонун лойиҳасини тақдим этган.

“2024 йилги Туркия босқинига қарши қонун” деб номланган ҳужжат муаллифлари Вашингтон дипломатик каналлар орқали ўт очишни тўхтатишга эришиш учун Анқара билан ҳамкорлик қилиши керак, акс ҳолда Туркияга санкциялар билан таҳдид қилиши кераклигини таъкидлаган.

“Ушбу санкциялар Туркия ёки Туркия томонидан қўллаб-қувватланаётган кучлар томонидан “Исломий давлат”нинг қайта тикланишига олиб келиши мумкин бўлган, АҚШ ва бутун дунё миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган Сурия Демократик кучларига (SDF) қарши кейинги ҳужумларининг олдини олишга қаратилган”, дейилади хабарда.

54 йиллик ҳокимиятдан сўнг Сурияда Асад оиласининг ҳукмронлиги ниҳоясига етди. 8 декабрь куни Башар Асад мамлакатни тарк этиб, Россиядан бошпана сўради. Яқин Шарқнинг замонавий тарихидаги энг шафқатсиз режимлардан бирининг қулаши Сурия армияси ва мухолиф кучлар коалицияси ўртасида бор-йўғи 12 кун давом этган жанглардан сўнг юз берди ва Сурияда 13 йиллик фуқаролар урушига нуқта қўйилди. У ўз ҳукмронлиги даврида 350 мингдан ортиқ сурияликнинг ҳаётига зомин бўлди ва камида 13 миллион киши уйини тарк этди. Асад режими қулаган куни Дамашқда кучли отишма овози эшитилди. Исёнчилар коалицияси ижтимоий тармоқларда Асад қочиб кетгани ва мамлакат пойтахти озод қилинганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия АҚШ Конгресси Линдси Грэм Крис Ван Холлен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг