АҚШни ҳеч ким бошқармаяпти – Илон Маск
Олам
−
29 Июнь
11622Америкалик тадбиркор Илон Маск АҚШнинг амалдаги раҳбари Жо Байден ва собиқ президент Дональд Трамп ўртасида бўлиб ўтган сайловолди дебатдан кейин Америка ҳукуматини аслида ҳеч ким бошқармаётганини тахмин қилди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзди.
Дастлаб АҚШ президентлигига собиқ номзод Вивек Рамасвами қуйидагича пост қолдирган.
“Байден аслида мамлакатни бошқармаяпти, бу эса бошқа бир саволни пайдо қилади: хўш, мамлакатни ким бошқаряпти?”
Илон Маск эса унинг пости остига “Балки ҳеч ким” дея изоҳ ёзган.
Бундан олдинроқ Илон Маск АҚШдаги сайловолди дебатлар амалдаги Президент Жо Байденни Демократлар партиясидан номзод сифатида четлатишга бўлган тайёргарлик деб баҳолаган.
“Улар шунчаки гапираётган қўғирчоқлар. Бу шунчаки алмаштиришга тайёргарлик”, деб ёзган Маск бошқа бир тадбиркорнинг постига изоҳ сифатида.
Байден ва Трамп ўртасидаги илк дебат 27 июнь куни тунда бўлиб ўтди. CNN телеканали Байденнинг чиқишидан сўнг Демократлар партияси ваҳима ичида қолганини хабар қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The New York Times” газетаси таҳририяти АҚШ Президенти Жо Байденни сайловолди пойгадаги кейинги иштирокидан воз кечишга ва “бақувватроқ” демократ номзодга ўз ўрнини беришга чақирганди.
Мавлуда Сатиева
LiveБарчаси