АҚШда ўзга сайёраликларнинг қолдиқлари топилгани айтилди
Бу қизиқ
−
27 Июль 2023
16873АҚШ ҳукумати ўнлаб йиллар давомида ҳалокатга учраган ўзга сайёраликлар кемаларини тўплаш ва реконструкция қилишга уриниш бўлган дастурни бошқарган. Бу ҳақда кеча, 26 июль куни собиқ разведка ходими Девид Груш айтди.
2023 йилгача АҚШ Мудофаа вазирлигида номаълум аномал ҳодисалар таҳлилига раҳбарлик қилган Груш Вашингтондаги Вакиллар палатасининг назорат қўмитасига дастур доирасида “инсон бўлмаган” мавжудотлар топилганини маълум қилган.
"Вазиятимни бажариш чоғида ҳалокатга учраган номаълум самолётни топиш бўйича кўп йиллик дастур ва уларнинг кейинги реинжиниринги ҳақида маълумот олдим, аммо унга киришимга рухсат берилмади", дейди Груш.
Грушнинг таъкидлашича, унинг саъй-ҳаракатлари битта мақсадга – ўзга сайёраликлар ҳақидаги маълумотни шаффоф ва очиқ қилишга бағишланган.
Аммо Груш бу гаплари туфайли жуда қаттиқ жазога дуч келганини айтиб ўтган.
"Бу менга ҳам профессионал, ҳам шахсан зарар етказди", дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси қўмитасининг аъзоси республикачи Тим Бурчетт ўзга сайёраликларнинг Ерга келганига бир асрдан ошганини айтганди. Бундан ташқари, Стенфорд университети профессори, иммунолог Гарри Нолан Нью-Йоркда бўлиб ўтган “Пентагон, ердан ташқари разведка ва ҳалокатга учраган номаълум учар жисмлар” конференциясида ўзга сайёраликлар Ерга ташриф буюргани ва ҳозир ҳам шу ерда эканини даъво қилганди.
LiveБарчаси