АҚШда машҳур миллиардер вафот этди

Олам

image

Дунёга машҳур "Hilton" меҳмонхоналар тармоғининг эгаси Баррон Ҳилтон 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг набираси Пэрис Ҳилтон Twitter`даги саҳифасида эълон қилган.
 

"У афсонавий, ҳаёлпараст, ёрқин, чиройли, меҳрибон ва ютуқлар ҳамда саргузаштларга бой ҳаёт кечирган", деб ёзади Пэрис.

Пэриснинг сўзларига кўра, у болалигидан бошлаб бобосидан тадбиркор сифатида ибрат олган. Баррон Конрад Ҳилтон меҳмонхоналар тармоғининг асосчисининг ўғли эди. 30 йил давомида у Hilton Hotels Corporation Бош директори бўлиб ишлаган. Фаолияти давомида у меҳмонхоналар сонини кўпайтирди ва миллиардерга айланди. 

2007 йилда Баррон отасининг изидан боришини эълон қилиб, ўша пайтда 2,3 миллиард долларга баҳоланган мулкининг 97 фоизини Конрад Н. Ҳилтон фондига қолдирган эди.

Шундай қилиб, у ўз оила аъзоларини барча топган пулларини талаб қилиш имкониятидан маҳрум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

вафот этди Ҳилтон

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг