АҚШда бир оиланинг 5 аъзоси уйида отиб ўлдирилди. Гумонланувчи ҳам бегона эмас
Олам
−
22 Октябрь
14775АҚШнинг Вашингтон штатидаги уйлардан бирида отишма содир бўлди. Оқибатда 5 киши ҳалок бўлган ва гумонланувчи сифатида ўсмир ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари жорий йилнинг 21 октябрь куни эрталаб Сиэтл шаҳрининг жануби-шарқида жойлашган уйда беш киши отиб ўлдирилган ҳолда топилгани ва бир ўсмир ҳибсга олинганини маълум қилган.
Қайд этилишича, 21 октябрь куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 5:00 атрофида отишма ҳақида 911 рақамига хабар берилган. Воқеа жойига етиб келган полиция бир ўсмир йигитни дарҳол ҳибсга олган, яна бир жароҳатланган ўсмир Сиэтлдаги шифохонага олиб кетилган. Маълум бўлишича, уларнинг иккаласи ҳам ушбу уйда истиқомат қилади. Полицияга кўра, ҳалок бўлганларнинг икки нафари катталар, уч нафари эса ёш ўсмирлар.
“Жасадлар топилгандан сўнг, бу катта аҳамиятга эга жиноят жойи эканлигини тушундик”, дейди полиция вакили.
Полицияга кўра, отишма оила аъзолари ўртасида содир бўлган, лекин уларнинг қай даражада боғлиқ экани ҳозирча номаълум. Гумонланувчи сифатида ҳибсга олинган ўсмир эса Кинг округидаги вояга етмаганлар учун мўлжалланган ҳибсхона муассасасига жойлаштирилган. Унинг бугун, 22 октябрь ёки эртага, 23 октябрь куни дастлабки суд мажлисида иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Шимолий Каролина штатида ўзи билан 16 йил бирга яшаган рафиқаси билан никоҳдан ўтиб, буни нишонлаётган эркак отиб кетилган эди.
LiveБарчаси