АҚШда 24 соат ичида коронавирусга қарши эмлаш бошланади – Трамп

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп Озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифатини назорат қилиш бошқармаси (FDA) BioNTech ва Pfizer компаниялари ишлаб чиқарган коронавирусга қарши вакцинани тасдиқлагинини маълум қилди.

Президент 24 соат ичида АҚШда коронавирусга қарши вакциналаш бошланишига ишонтирмоқда.

“Бугун бизнинг мамлакатимиз тиббий мўжизага етишди. Биз хавфсиз ва самарали вакцинани атиги тўққиз ойда ишлаб чиқдик. Бу тарихдаги энг катта илмий ютуқлардан бири”, деган Трамп видеомурожаатида.

Унинг фикрича, Қўшма Штатлар дунёда биринчи бўлиб хавфсиз ва самарали вакцинани ихтиро қилган.

“FedEx ва UPS билан ҳамкорликда биз вакцинани барча штатлар бўйича тарқатишни бошладик. Биринчи вакциналаш 24 соатдан кам вақтда амалга оширилади”, деган Оқ уй хўжайини.

Трамп коронавирусга қарши эмлаш барча америкаликлар учун бепул бўлишини қайд этган.

Аввалроқ, Буюк Британия BioNTech ва Pfizer компаниялари ишлаб чиққан вакцинани рўйхатдан ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made