АҚШ ядровий сирларини “хорижликка” сотган муҳандис ва рафиқаси қамалди
Олам
−
19 Февраль 2022
9741Америка Қўшма Штатларининг Мэриланд штатида яшовчи жуфтлик ядровий сув ости кемалари ҳақидаги сирни хорижий давлатга сотишга урингани учун озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда BBC нашри маълум қилди.
Қайд этилишича, Америка қонунига кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари муҳандиси таҳмиман 12-17 йил, унинг рафиқаси эса 3 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Денгиз зобити, ядро муҳандиси Жонатан Тёббе 2021 йил 9 октябрда ҳибсга олинган. Мутахассис денгиз ядровий ҳаракатланиш дастурининг аъзоси бўлган ва денгиз атом электр станцияларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш имкониятига эга эди.
Жонатан Тёббе ва унинг рафиқаси Дианна Тёббе ўтган йилнинг октябрь ойида Федерал Қидирув Бюроси (ФТБ) томонидан ҳибсга олинган ва атом энергияси тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланган.
Адлия вазирлигига кўра, у махфий маълумотларни чет эл ҳукуматига сотишга уринган ва чет эллик амалдор деб ҳисоблаган кишига хабарлар юборган. Аслида, бу шахс Американинг Федерал Қидирув Бюросининг махфий агенти эди.
“Судланувчига махфий маълумотлар ишониб топширилган. Лекин буни сир сақлаш ўрнига, у ўзига берилган ишончга хиёнат қилиб, шахсий манфаатлар йўлида бу маълумотларни бошқа давлатга сотиш учун тил бириктирган”, дейди Бош прокурор ёрдамчиси Метю Г. Олсен.
Ҳибсга олинишидан олдин, Тёббе икки фарзанди билан Мэриленд штатининг Аннаполис шаҳрида АҚШ денгиз академияси яқинидаги уйида яшаган.
Дианна Тёббе хусусий мактабда тарих ва инглиз тилидан дарс берган. Жонатан Тёббе ҳарбий захирага киришдан олдин денгиз флотида хизмат қилган. У Виржиния штатининг Арлингтон шаҳрида денгиз операциялари бошлиғи идорасида ишлаган.
Қизиғи шундаки, унинг рафиқаси Дианна сирларни сотишда иштирок этмаган. Аммо у кузатувчи бўлгани боис жиноий схеманинг бир қисми сифатида ушланган.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, Жонатан Тёббе йиллар давомида ядровий сув ости кемалари ҳақида маълумот тўплаган.
“Мен ўз ишим давомида ўзимдаги файлларни секин ва табиий равишда йиғишга жуда ҳаракат қилдим, шунинг учун ҳеч ким менинг режамдан шубҳаланмаслиги керак”, деб ёзган у терговчига, яъни чет эл ҳукуматида ишлайди деб ҳисоблаган шахсга.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь