Трамп ҳаммани алдадими? Ҳиндистон у Моди билан гаплашганидан бехабар
Олам
−
17 Октябрь 5229 1 дақиқа
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ўртасида телефон орқали мулоқот бўлганини билмайди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий вакили Рандҳир Жайсвал брифингда сўз очди.
Аввалроқ, Трамп Моди унга Россия нефтини сотиб олишни тўхтатишга тайёр эканини билдирганини айтган эди. АҚШ Президентининг сўзларига кўра, Ҳиндистон Россия нефтини харид қилмаса, вазият анча енгиллашади. Трамп, шунингдек, Хитой ҳам шундай қадам ташлаши кераклигини таъкидлаган.
Жайсвалнинг сўзларига кўра, Ташқи ишлари вазирлигининг 15 октябрь куни бўлиб ўтган икки давлат етакчилари орасидаги суҳбатдан умуман хабари йўқ.
“Бош вазир Моди ва Президент Трамп ўртасида суҳбат ёки телефон қўнғироғи бўлдими, деган саволга келсак, икки етакчи ўртасида кеча бўлиб ўтган мулоқот ҳақида бизга ҳеч нарса маълум эмас”, деган дипломат.
ОАВга кўра, Трамп ҳаммани бирваракайига алдаган бўлиши, Ҳиндистон ва АҚШ ўртасида ҳеч қандай келишув ҳам бўлмаслиги мумкин, аммо баъзи нашрлар буни “Ҳиндистоннинг пухта режаси” дея баҳоламоқда. Танганинг икки томони бўлгани каби етакчилар ўртасидаги суҳбат сирли ва яширинча бўлган, деган таҳминлар ҳам йўқ эмас.
Live
Барчаси