АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машғулотлар бошлади

Олам

image

Бугун, 4 март куни Корея Республикаси ва АҚШ Қуролли кучлари 14 мартгача давом этадиган “Freedom Shield” (“Озодлик қалқони”) ҳарбий машғулотларини бошлади. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Корея Республикасидаги Америка ҳарбий контингенти машғулотлар давомида улар қуруқлик, денгиз, ҳаво ва киберкосмосдаги ҳаракатларни, шунингдек, душман ядровий кучларига жавоб бериш учун “космик активлар”дан фойдаланишни машқ қилади. Машғулотлар давомида БМТ қўмондонлигига аъзо 12 давлат вакиллари ҳам кузатувчи сифатида қатнашади. “Freedom Shield” амалий ва виртуал машқларни ўз ичига олади. Машғулотларда компьютер симуляциясидан ҳам фойдаланилади. 

Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасининг расмий вакили Ли Сунг Жунгнинг маълум қилишича, манёврлар давомида Шимолий Кореянинг қанотли ракеталарини аниқлаш ва тутиб олиш амалиёти ўтказилиши режалаштирилган. 

Маълумот учун, йил бошида КХДР “Хвасаль-2” ва “Пульхвасаль-3-31”  қанотли ракеталарини, шунингдек, “Падасури-6” кемага қарши ракеталарини синовдан ўтказган. Бу йил “Freedom Shield” машғулотлари 2023 йилга нисбатан икки баравар кўп бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Сеул КХДР билан чегара яқинида манёврлар ўтказиш режалаштирилмаганини билдирди. Пхеньянда АҚШ-Жанубий Кореянинг бундай машқлари урушга репетиция сифатида баҳоланади, иттифоқчилар эса манёврларнинг мудофаа характерини таъкидламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жанубий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг