АҚШ ва Европа Ойда станция қуриш бўйича келишиб олди

Технология

image

NASA ва Европа космик агентлиги (ЕКА) Gateway ой станциясини яратишда ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда Америка космик агентлиги хабар бермоқда.

"Кеча, 27 октябрь куни имзоланган келишув агентликнинг “Артемида” миссиялари учун ойга халқаро экипажларни учириш бўйича биринчи расмий мажбуриятини англатади", дейилади NASA хабарида.

ЕКА яшашга яроқли ва ёнилғи қуйиш модулларини яратади, шунингдек, станция ва ой ўртасида алоқани таъминлайди.

Бундан ташқари, ЕКА NASA Orion бошқариладиган космик кемаси учун иккита хизмат модулини тақдим этади. Бу капсулани энергия, сув ва кислород билан таъминлайди.

Аввалроқ, Ойнинг Қуёшга қараган томонида биринчи марта сув излари борлиги аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

NASA ЕКА

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made