Ойнинг Қуёшга қараган томонида сув излари борлиги аниқланди

Технология

image

Ойнинг Қуёшга қараган томонида биринчи марта сув излари борлиги аниқланди. Бу ҳақда NASA раҳбари Жим Брайденстайн маълум қилган.

Кашфиёт Германия—АҚШ телескопи Sofia’да олиб борилган тадқиқотлар доирасида аниқланган.

"Биз биринчи марта Sofia телескопидан олинган маълумотлар туфайли Ойнинг Қуёшга қараган томонида сув борлигини тасдиқлай олдик. Бу сувдан ресурс сифатида фойдалана оламизми ёки йўқ, ҳозирча билмаймиз. Ой юзасида сув излаш бизнинг Артемис дастури доирасидаги тадқиқот режаларимиз доирасида жуда муҳим ҳисобланади", дея маълум қилган Жим Брайденстайн.

 

Аввал сув Ойнинг Қуёш нури иситмайдиган орқа томонидаги кратерларида мавжуд, деб ҳисобланарди.

NASA'нинг қайд этишича, мазкур захиралар сув, ҳаво ва ёқилғи манбаи сифатида Ойдаги узоқ миссияларда ресурс бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Маълумот учун, Совет Иттифоқига тегишли зонд биринчи марта 1970 йилларда Ойнинг юзасида сув изларини аниқлаган. 2018 йилда эса NASA Ойда шубҳасиз сув борлигини маълум қилган. Бироқ унинг захиралари ўлчамлари ҳалигача ўрганилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

сув ой

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг