АҚШ ва НАТО дунё учун энг катта хавф – Хитой
Олам
−
27 Июль 2023
8029Хитой Мудофаа вазирлиги расмий вакили Тан Кефей Америка Қўшма Штатлари ва Шимолий Атлантика альянси хавф-хатарни келтириб чиқариши ва дунёга жуда катта беқарорлаштирувчи таъсир кўрсатишини айтди. Бу ҳақда у июль ойи якунлари бўйича ўтказган брифингда сўз очди.
“Айнан АҚШ ва НАТО халқаро тинчлик ва хавфсизлик учун хавф-хатарлар манбаи, беқарорлаштирувчи омил сифатида ҳаракат қилмоқда”, деган Кефей.
Мудофаа вазирлиги вакилининг айтишича, Вашингтоннинг минтақадаги ўта салбий роли унинг AUKUS каби блок тузилмаларини ривожлантиришга уриниши, шунингдек, қурол-яроғларни назорат қилиш бўйича келишувларга риоя қилмаслиги билан исботланиши мумкин. Кефейнинг фикрича, хавфсизликни ҳимоя қилиш шиори остида Вашингтон доимий равишда ХХРга туҳмат қилишга уриниб, Хитой таҳдиди мавжудлигини дунёга эълон қилмоқда.
Шунингдек, Хитой вакили НАТО “ишончли” баҳоналар билан “йирик ядровий иттифоқ”га айланишни режалаштираётганини таъкидлаган. Унинг билдиришича, ушбу ҳарбий-сиёсий блок сайёрада кўплаб можароларни келтириб чиқаради.
“Биз Шимолий Атлантика альянсидан Совуқ уруш тафаккуридан воз кечишини, ёлғон ҳийла-найрангларга қўл урмасликни ҳамда давлат ва жамоавий хавфсизлик стратегиясида ядро қуролининг ролини камайтириш бўйича реал чоралар кўришини талаб қиламиз”, дейди Тан Кефей.
Шу билан бирга, Мудофаа вазирлиги вакили Хитой мудофаа стратегиясига эга экани ва ҳеч қачон ядро арсеналидан биринчи бўлиб фойдаланмаслигини эслатиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Америка Қўшма Штатларининг собиқ президенти Дональд Трамп маъмуриятида мудофаа вазирининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган истеъфодаги полковник Дуглас Макгрегор Хитой Ҳиндистон ва Россия билан биргаликда АҚШнинг молиявий ҳукмронлигига қарши “исён кўтаргани”ни айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь