АҚШ ва Хитой савдо келишувини имзолади
Олам
−
16 Январь 2020
4808АҚШ ва Хитой ярашувни эълон қилди. Америка Президенти Дональд Трамп ва Хитой Давлат кенгаши вице-Бош вазири Лю Хэ икки мамлакат ўртасида деярли икки йилдан бери давом этаётган савдо можаросини ҳал қилишга қаратилган келишувларнинг биринчи фазасини имзолади.
Келишувнинг муҳим бандларидан бири АҚШ интеллектуал мулкини ҳимоя қилишга алоқадор. Расмий Вашингтон бир неча марта расмий Пекинни ўз технологияларини ўзлаштиришда айблаган.
“Хитой америка ғоялари, савдо сирлари, патент ва маркалар ҳимояси масаласида ўзига сезиларли мажбуриятни олди. Кўпчилик бу ҳақда тахмин қилганди. Биз кўп нарсани муҳокама қилдик. Бу фақатгина биринчи фаза. Ҳеч ким бизга шунча масалада ён берилишини ўйламаганди”, деган Трамп.
Шунингдек, Хитой келаси икки йил давомида америка маҳсулотлари импортини кўпайтиришга рози бўлган. У 200 млрд долларлик қишлоқ хўжалиги, енгил саноат ва энергия ташувчи маҳсулотлардан сотиб олиши керак.
Ўз навбатида АҚШ янги божлар жорий қилишдан воз кечиб, мавжуд баъзи божларнинг фоизини камайтирган. Божлар ҳужжатнинг кейинги қисми имзоланмагунча ўз кучида қолади. Келишувнинг иккинчи қисми бўйича музокаралар бошланди.
LiveБарчаси