Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
26 Январь 2020
6203AҚШ Давлат департаменти Хитойнинг Ухань шаҳридан консуллик генералларини эвакуация қилмоқчи. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Агентлик дипломатик ваколатхона ходимларидан ташқари, маълум миқдордаги ватандошларини ҳам Хитойдан олиб чиқишга тайёр. Борт 28 январь куни Хитойдан Сан-Францискога етиб келади.
Маълумот ўрнида, 2019 йил 31 декабрь куни Хитой маъмурлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССT) Ухань шаҳрида аҳолиси 11 миллион кишидан иборат бўлган йирик савдо ва саноат марказида номаълум турдаги пневмониянинг тарқалгани ҳақида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, вирус Aвстралия, Вьетнам, Mалайзия, Непал, Корея Республикаси, Сингапур, AҚШ, Tаиланд, Франция ва Японияда ҳам тарқалди.
LiveБарчаси