АҚШ Украинанинг Россия ҳудудига зарбаларини ёқламайди – Оқ уй

Олам

image

Қўшма Штатлар маъмурияти Украинанинг Россия ҳудудига зарбаларини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда бугун, 30 май куни Москва ва Москва вилоятига учувчисиз учиш қурилмаларининг ҳужуми муносабати билан Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот хизмати томонидан тарқатилган ёзма баёнотда айтилди.

Қайд этилишича, АҚШ расмийлари содир бўлган воқеалар ҳақида маълумот йиғишда давом этмоқда. Бироқ АҚШ Россия ичидаги Украина ҳужумларини қўллаб-қувватламайди. Миллий хавфсизлик кенгаши Вашингтон маъмурияти Украинани ўз суверен ҳудудини қайтариб олиш учун зарур бўлган ҳарбий жиҳозлар ва Қуролли кучларни тайёрлаш билан таъминлашга эътибор қаратганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 май куни Москвада дрон ҳужуми содир бўлди. Москва мэри Сергей Собянин ҳужум оқибатида бир нечта бинолар зарар кўрганини айтди. Россия Мудофаа вазирлиги пойтахт Москвага бўлган ҳужумда Украинани айблади. Вазирликнинг маълум қилишича, ҳужумда бевосита Киев режимининг қўли бор. Ўз навбатида Украина Президенти девонининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк мазкур ишга Украинанинг алоқаси йўқлигини билдирди. Бундан ташқари, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москвада бўлган дрон ҳужумларига нисбатан энг қатъий чораларни кўришга ваъда берди. Россия Президенти Владимир Путин эса Киев россиялик фуқароларни қўрқитиш йўлини танлаганини ва бу террорчилик фаолиятининг яққол белгиси эканини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Москва Украина Оқ уй дрон ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг