Москва дронлар ҳужумига учради (фото+видео)
Олам
−
30 Май 2023
29955Бугун, 30 май куни эрталаб Москвада дрон ҳужуми содир бўлди. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Ҳужум натижасида бир нечта бинолар кичик зарар кўрди”, деб ёзган у.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, барча фавқулодда хизматлар воқеа жойида. Айни пайтда ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.
“Хавфсизлик нуқтаи назаридан, фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари томонидан олиб борилган ишлар давомида учувчисиз учиш қурилмаси уриб кетган иккита уйнинг бир нечта кириш жойлари аҳолисини эвакуация қилиш чоралари кўрилди. Махсус хизматлар иши тугагач, аҳоли ўз хонадонларига қайтиши мумкин бўлади”, дея қўшимча қилган шаҳар ҳокими.
Шунингдек, ТАСС нашри ҳам дронлар ҳужуми ҳақида ахборот бериб, ҳужумга учраган биноларни эълон қилган: Ленинский проспекти, 92-бино, 1-бино ва Профсоюзная кўчаси, 98-бино, 6-бино.
“РИА Новости”нинг хабар беришича, ташқи белгиларга кўра, ёнғин излари кузатилмаган. Баъзи хонадонларнинг деразалари синган.
Бир неча маҳаллий Telegram-каналларининг маълумотларига кўра, дрон Ленинский проспектидаги 14-қаватдаги квартирага учган дронда учта портловчи қурилма бўлган. “Mash” газетасининг ёзишича, уч киши яраланган. Жами учта қурилма турар-жой биноларига (Ленинский проспекти, Профсоюзная кўчаси ва Атласова кўчасида) урилган, яна 13 таси Рублёвкада, Красногорск ва Истринский туманларида, Янги Москвада учирилган.
Кейинроқ Янги Москвада яна бир портлаш овози эшитилган.
“Бўлинмалар қишлоқ манзилига жўнаб кетди. Москва, Атласова кўчаси, 11-уй. 25-қаватда хонадон деразаларининг бузилиши аниқланди, ҳеч қандай ёнғин белгилари топилмади”, деди Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москвадаги Бош бошқармаси матбуот хизмати. Ушбу манзилдаги уй Внуково аэропортидан унчалик узоқ бўлмаган Московский қишлоғида жойлашган.
Шунингдек, Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв ҳам ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида бир нечта дрон уриб туширилганини айтиб ўтган.
“Бугун эрталаб Москва вилоятининг баъзи туманлари аҳолиси портлаш товушларини эшитган – бу бизнинг ҳаво мудофаамиз ишлаётганидан дарак эди. Москвага яқинлашган бир нечта учувчисиз самолётлар уриб туширилди. Халқдан хотиржам бўлишни сўрайман. Барча тез ёрдам хизматлари ишламоқда. Биз сизга хабар берамиз”, деб ёзган у.
"Рамблер" маълумотларига кўра, Москвага уюштирилган ҳужумда 25 га яқин учувчисиз учиш қурилмалари иштирок этган.
LiveБарчаси