Путин Москвадаги дронлар ҳужуми бўйича чиқиш қилди (видео)

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Москвага бўлган дрон ҳужумини Украина уюштирганини ва бу террорчилик ҳаракати эканини айтди. Бу ҳақда Россия раҳбарининг Матбуот хизмати хабар берди

Путиннинг айтишича, тинч объектларга ҳужум Киев қандай усуллардан фойдаланаётганини тасдиқлайди. Россия бунга қатъий жавоб бериши мумкин.

“Украина деб аталган ҳудуд бошиданоқ (СССР парчаланганидан кейин) Ғарб етакчилигидаги одамлар томонидан назорат қилинган, улар нафақат Россия билан курашиш йўлини тутган, балки бу ҳудудда Россияга қарши курашни вужудга келтирган”, дейди Путин.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 май куни Москвада дрон ҳужуми содир бўлди. Москва мэри Сергей Собянин ҳужум оқибатида бир нечта бинолар зарар кўрганини айтди. Россия Мудофаа вазирлиги пойтахт Москвага бўлган ҳужумда Украинани айблади. Вазирликнинг маълум қилишича, ҳужумда бевосита Киев режимининг қўли бор. Ўз навбатида Украина Президенти девонининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк мазкур ишга Украинанинг алоқаси йўқлигини билдирди. Бундан ташқари, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москвада бўлган дрон ҳужумларига нисбатан энг қатъий чораларни кўришга ваъда берди


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Москва дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг