Москва айблайди, Киев рад этади – дрон ҳужуми бўйича одатдагидек баёнотлар берилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Мудофаа вазирлиги пойтахт Москвага бўлган учувчисиз қурилмалар ҳужумида Украинани айблади. Вазирликнинг маълум қилишича, ҳужумда бевостиа Киев режимининг қўли бор. Ўз навбатида Украина Президенти девонининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк мазкур ишга Украинанинг алоқаси йўқлигини билдирди

“Бугун, 30 май куни Киев режими Москвадаги объектларга учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида теракт уюштирди”, дейилади Россия мудофаа вазирлиги хабарида.

Россия томонининг билдиришича, шаҳарга саккизта самолёт типидаги дрон ҳужум қилган. Москва вилоятида Панцирь-С зенит-ракетаси ва қурол ёрдамида бешта дрон уриб туширилган, яна учтаси электрон уруш билан бостирилган, натижада улар назоратни йўқотиб, мўлжалланган нишонлардан оғишган.

Украина телемарафонида мамлакат Президенти девонининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Украинанинг Москвага дрон ҳужумлари билан бевосита алоқаси йўқлигини айтиб ўтди.

“Ҳеч шубҳасиз, ҳужумларга тўғридан-тўғри алоқамиз йўқ”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 май куни Москвада дрон ҳужуми содир бўлди. Москва мэри Сергей Собянин ҳужум оқибатида бир нечта бинолар зарар кўрганини айтди. Кейинчалик Транспорт технологияларини ривожлантириш маркази раҳбари Алексей Рогозин Москвага ҳужум қилиш учун “ўрдак” (“утка”) аэродинамик тизимига эга самолёт типидаги учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланилгани ҳақида маълумот берди


Мақола муаллифи

Теглар

Москва Киев Михаил Подоляк Россия Мудофаа вазирлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг